АҚШ расман ЮНЕСКОни тарк этди

АҚШ ЮНЕСКОни “сиёсатлашиш ва Исроилга қарши фаолиятда” айблаб, унинг таркибидан чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 дек – Sputnik. Бугун 31 декабрь куни АҚШнинг ЮНЕСКОни тарк этиш ҳақидаги қарори расман кучга киради, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори билан учрашди

Американинг бундай қадами халқаро гуманитар ҳамкорликка зарар етказсада, ташкилот фаолиятига катта таъсир кўрсатмайди, - дейди Россиянинг ушбу ташкилотдаги Россия доимий вакили Александр Кузнецов.

Айни дамда АҚШнинг ЮНЕСКОдан қарзи 600 млн долларни ташкил қилмоқда. АҚШ ЮНЕСКОдан  чиқиши ҳақида дастлаб 2017 йилда эълон қилган бўлсада, 2011 йилдан буён аъзолик бадалларини тўламай келган.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда БМТнинг 36-Бош конференциясида аъзо мамлакатлар Фаластин автономиясини қўллаб қувватлаб овоз берган эди. Шундан сўнг АҚШ ЮНЕСКОни “сиёсатлашиш ва Исроилга қарши фаолиятда” айблаб уни молиялаштиришни бекор қилган эди.

Расмий хабар: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан чиқмоқда

Хабарда айтилишига кўра, айни дамда АҚШ ҳудудида бирорта ҳам ЮНЕСКО лойиҳаси йўқ, шунингдек 2018 йил ҳолатига ташкилотнинг АҚШ томонидан молиялаштирилаётган бирорта ҳам лойиҳаси йўқ. Шу сабаб АҚШнинг ЮНЕСКОдан чиқиши – ҳеч нарсани ўзгартирмайди, дейилган хабарда.

Умуман олганда АҚШ ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги тарихида бу биринчи узилиш эмас. 1985 йилда ҳам АҚШ ЮНЕСКОни 20 йилга тарк этган эди, лекин бу ташкилот ўз вазифаларини муваффақиятли бажаришига халал бермаган эди.

ЮНЕСКО — БМТнинг таълим, фан ва маданият соҳасидаги лойиҳалари билан шуғулланадиган махсус бўлимидир. ЮНЕСКО 1945 йилда ташкил қилинган бўлиб, унинг бош офиси Парижда жойлашган.