Қайси бурж вакилларига 2019 йилда кўпроқ омад кулиб боқади

Астролог сўзларига кўра, бу бурж вакиллари ўз омадларини қўлдан бой бермасликлари муҳим бўлади. Ўзларининг тақдир белгиларига диққатли бўлишлари керак. Омадли имкониятларни қўлдан бой бермай, тўғри келиб қолган омадли ҳолатлардан фойдаланиб қолишлари асқотади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Янги йил оловли бурж соҳиблари – Қавс (Ёй), Асад (Арслон) ва Ҳамал (Қўй) учун энг омадли бўлади. Улар ҳаётнинг барча жабҳасида мувафаққиятга эришадилар, айниқса, карьера ва даромад бобида.

“Қавс ва Асад буржи остида туғилганларга энг кўп омад кулиб боқади. Бунинг сабаби Қавснинг Юпитери. Асадларга ёзда, август ойида, Қавсларга эса январь ойининг ўзидаёқ омад кулиб боқади. Ҳамал буржи остидаги туғилганларга эса, бу Юпитердан, асосан, январь-февраль ойида омад кулиб боқади”, - деди РИА Новостига астролог Павел Чудинов.

Яна иккита омадли бурж соҳиблари  - бу Мезон (Тарозу) ва Далв (Қовға) буржи вакилларидир, деб қўшимча қилди астролог Лилия Любимова. Унинг сўзларига кўра, бу бурж вакиллари ўз омадларини қўлдан бой бермасликлари муҳим бўлади. Ўзларининг тақдир белгиларига диққатли бўлишлари керак. Омадли имкониятларни қўлдан бой бермай, тўғри келиб қолган қулай ва омадли вазиятлардан фойдаланиб қолишлари муҳим.

Шу билан бирга Любимова Саратон (Қисқичбақа) ва Савр (Бузоқ) буржи вакилларини осойишта йил кутаётганини маълум қилди.

Жадий (Тоғ эчкиси) буржи остида туғилганларни янги ҳаёт даври кутмоқда.

“Жадийлар ҳаётида катта ўзгаришлар кутилмоқда, лекин бу ўзгаришлар икки йил ичида бўлиб ўтади, яъни яқин келажакдаги икки йил давомида ҳаётларида катта ўзгаришлар рўй беради”, - дейди Павел Чудинов. Бу жараён ҳаётларини бутунлай ўзгартириб юборади. Сабрли ва эҳтиёткор бўлиш лозим.

Лилия Любимова Жадийларга иш борасида эҳтиёткор бўлишларини тавсия қилди. Масалан, агар улар бирор бир лавозимни эгаллашни режалаштираётган бўлишса, бу ҳақда ҳаммага жар солиш шарт эмас: “кўз тегиши мумкин”

Шунингдек, астролог Жавзо (Эгизаклар), Сунбула ва Ҳут (Балиқ) буржи остида туғилганлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари зарурлигини таъкидлади. Уларни мураккаб йил кутмоқда.

“Бу бурж вакиллари эҳтиёткорроқ бўлишлари керак, чунки улар ҳаётида салбий ўзгаришлар бўлиши мумкин. Улар кўпроқ ўз соғликларига эътибор беришлари керак”, - деди у.

Сунбула, Ҳут ва Жавзо вакиллари камроқ жанжаллашишлари керак. Ҳар бир ишга эҳтиёткорлик билан ёндашиб, жарималарни ўз вақтида тўлаб боришлари керак.