ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik.Sputnik Қирғизистон радио эфир чоғида психолог Акбутин унга ўсмир қизнинг онаси юзага келган вазиятни аниқлаш учун ёрдам сўраб мурожаат қилганлигини маълум қилди.
“Қизнинг ёши атиги 12 ёшда, яқинда мен уни бир бола билан эротик чатда мулоқот қилаётганини билиб қолдим. Кўзимга дунё қоронғу кўриниб кетди... Қандай қилиб? Нега бунчалик эрта? Нима қилиш керак? Қандай уни бундан ҳаракатлардан узоқлаштириш мумкин? Қандай бу ҳаракатлардан қайтариш мумкин?”, - йиғлаб гапиради аёл.
Психологнинг сўзларига кўра, бу умидсизлик ва кўмак бериш чақирувини осон тушуниш мумкин.
“Бу вазиятда бир нечта ҳолатни инобатга олиш керак. Бу ўсмирлик гормонал кўтарилиши, бу шунчаки кимё ва физиология эканлигини тушуниш керак. Афсуски, табиий жараён билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Бу ёшда гормоналлар фаоллик кўтарилади, ўсмир у учун янги бўлган ҳолатни енгиш учун бутун кучи билан харакат килади”, - деб тушунтиради Акбутин.
Психолог фикрига кўра, бу вақтда фарзандга кўмак бериш жуда муҳим.
“Бадан ва ҳиссиётларингиз билан қандай ўзгаришлар юз бераётгани, шу вақтда нима қилиш керак, бу ҳақда етарли маълумотлар бўлмагани эсланг. Совет вақтида фильм қаҳрамонлари ўпишиш ёки қучоқлашишни бошлашганда ота-оналар фарзандларининг кўзларини тўсадилар ёки хонадан чиқиб туришни сўрайдилар. Бу билан улар бола онгида экранда ифлос ва рухсат берилмаган нарсалар содир бўлаётганини кўрсатишган. Бугун бу болалар катта бўлишди, улар ўзлари фарзандли бўлишди, бироқ катталар ҳозир ҳам бу мавзуда очиқ гапира олишмайди. Балки шунинг учун қизининг бундай ҳатти-ҳаракатларига шу тариқа муносабат билдирмоқда – ўз вақтида унга шу йўналишда етарли кўмак берилмаган”, - дейди психолог.
Мутахассис “қиз билан бир хил ҳиссий поғонада бўлиш керак” ва танқид қилиш позициясига туриб олиш керак эмас.
“Қизга дугона бўлиб, унга мисол учун шундай айтиш керак: “Мен ҳам сенинг ёшингда бундай муаммо билан тўқнаш келганман ва менга қийин ва уят бўлган. Менда ҳам ичимда ҳамма нарса қайнаб турарди, бироқ буни уддалашга ҳаракат қилганман”, - деб маслаҳат берди Акбутин.
Психолог сўзларига кўра, 15 ёшгача бўлган ўсмирлар орасида олиб борилган сўров натижалари шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг кўпчилиги 10-12 ёшда улғайган деб ҳисоблашади.
“Болани бирон нарсага 10 ёшгача ўргатиш мумкин, кейин эса ўсмирлар ҳеч нарсани эшитишни хоҳлашмайди ва ўзлари мустақил уддалашга ҳаракат қилишади. Сизнинг қизингиз ҳам катта бўлишни истайди, шунинг учун сиз уни болалик ҳолатида “тўхтатиб” қўйишингиз ёки уни тушунишга ҳаракат қилиб, катта бўлишига ёрдам беришингиз мумкин. Унинг эҳтиёжларига эътибор қаратишингиз зарур. Балки қизингизда маълумот етарли эмас. Қизингизга танқид ёки қаттиқ назорат керак эмас, у кўпроқ ёрдамга муҳтож”, - деб таъкидлайди психолог.
Акбутин фикрига кўра, 5-10 йилдан кейин она қизи билан “катта ёшдагилар мавзуларни” очиқ муҳокама қилиши мумкин. Ҳозир фарзанд қўллаб-қувватланмаса, боланинг кўнглига ёмон таъсир қилиши мумкин, кейинчалик у билан муносабатда очиқ масофани юзага келтириши мумкин.