Ўзбекистонда 2019 йилда 400 дан ортиқ боғча таъмирланади

Республикада боғчаларни таъмирлаш ишларига 1,6 триллион сўм ажратилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. Ўзбекистонда кейинги йилда 442 та боғча таъмирланади, деб хабар қилди UzNews.uz.

Таъмирлаш ишларига 1,6 триллион сўм ажратилган, бу 2018 йилга нисбатан 448 миллиардга ортиқ.

Қорақалпоғистон Республикасига 53,5 миллион, Андижон вилоятига – 136 миллион, Бухоро вилоятига – 141 миллион, Жиззах вилоятига – 81 миллион ва Қашқадарё вилоятига 135 миллион сўм ажратилади.

Бундан ташқари, 2019 йилда 53 та бўш бўлган биноларни таъмирлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганди.

Шунингдек, 2018–2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида болаларни мажбурий таълимга бепул бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойиҳаси амалга оширилиши ҳақида хабар бергандик.