Фарғонада икки юздан ортиқ оилага янги уйлар совға қилинди

Фарғона туманида 105 та, Учкўприк туманларида 104 та оила янги уйли бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. Фарғона вилоятида янги йил арафасида икки юздан ортиқ оилага янги уйлар топширилди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фарғона туманида 105 та, Учкўприк туманларида 104 та оила янги уйли бўлди.

Бу дастурга ногирон, кўп фарзандли оилалар ва шароити қийин бўлган одамлар кирди.

Фарғонада икки юздан ортиқ оилага янги уйлар совға қилинди

“Бундай янги йил туҳфаси учун мен президентимизга ва вилоят ҳокимига миннатдорлик билдираман. Бу йил ҳаётимда энг бахтли йиллардан бири бўлди. Чунки яқинда оиламизда эгизак фарзандлар дунёга келди. Мен икки карра бахтлиман. Менинг оилам янги йилни янги уйда кутиб олади”, - деди Миндонобод қишлоғида истиқомат қилувчи Азимжон Хакимов.

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириб келаётган янги - 2019 йилни Ўзбекистонда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилишни таклиф этди.