Афғонистон муаммолари Марказий Осиёнинг барча давлатларини ташвишлантиради – Тюрденев

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденевга кўра, Марказий Осиё минтақаси учун таҳдид, биринчи навбатда Афғонистон ҳудудидан келмоқда.
Sputnik

“Қобул ҳукумати ва "Толибон" ҳаракатига бу тааллуқлимас, бироқ ҳаммамиз биламизки, жангарилар оқими бошқа минтақадан Афғонистонга ва биринчи навбатда мамлакатнинг шимолий қисмига – Тожикистон билан чегара яқинига келмоқда”, - деди Тюрденев.

Дипломатнинг сўзларига кўра, яхши ҳимояланган ва унча катта бўлмаган чегарага қарамасдан террорчилар Ўзбекистонга ҳам хавф солмоқда.

Афғонистон муаммолари Марказий Осиёнинг барча давлатларини ташвишлантиради.

Элчининг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Афғонистон муаммолари Марказий Осиёнинг барча давлатларини ташвишлантиради – Тюрденев