Ўзбекистонда яна бир янги телеканал ташкил қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида мамлакатнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Миллий телерадиокомпанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” каналини ташкил қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев 2019 йил номини эълон қилди

Мирзиёев Ўзбекистон келажагига йўналтирилган улкан вазифаларни амалга оширишда куч-қудрат манбаи бўладиган миллий ғояни ривожлантириш масаласига эътибор қаратди. Мамлакатнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

"Буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак", - деди президент.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” каналини ташкил этилади.