ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 4 фоиз миқдорида белгиланди.
Бундан ташқари соҳалар бўйича ягона солиқ тўлови ставкалари қуйида келтирилган:
- божхона брокерлари – 5%;
- ломбардлар – 25%;
- концерт-томоша кўрсатишдан даромад олувчи юридик шахслар – 5 %.
Умумий овқатланиш корхоналари жойлашган жойига қараб:
- аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 8%;
- бошқа аҳоли пунктларида – 6%;
- бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 4%;
- таълим муассасаларида хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари – жойлашган жойига қараб белгилаганган ставканинг 75 % миқдорида.
Чакана савдо соҳасида солиқ тўловчилар жойлашган жойига қараб:
- аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 4%;
- бошқа аҳоли пунктларида – 2%;
- бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 1%;
- алкоголь, тамаки, бензин, дизель ёқилғиси, сиқилган ва суюлтирилган газ реализацияси билан шуғулланувчи шахслар – 4 %;
- улгуржи савдо корхоналари – 4%.
Дорихоналар жойлашган жойига қараб:
- аҳолиси 100 минг кишидан кўп шаҳарларда – 3%;
- бошқа аҳоли пунктларида – 2%;
- бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда – 1%.