Швецияда теракт уюштиришда гумонланаётган ўзбекистонликларга айблов эълон қилинди

Тергов маълумотларига кўра, улар теракт содир этиш учун алоҳида асбоб-ускуналар ва кимё воситаларини катта ҳажмда сотиб олишади. Ўзларининг яширин фаолиятини Стокгольм атрофида ва марказий Швециядаги Стремсунд шаҳрида олиб боришган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Швеция прокуратураси пайшанба куни теракт уюштиришда гумонланаётган олти нафар шахсга айблов эълон қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Улардан уч нафари ўзбекистонлик ва қирғизистонликлар. Улар ўта хавфли террорчилик жинояти тайёрлаш, ИД террорчилик фаолиятини молиялаштиришда гумонланмоқдалар.

Швеция прокуратураси Оқиловни бир умрга қамашни сўради

Тергов маълумотларига кўра, улар теракт содир этиш учун алоҳида асбоб-ускуналар ва кимё воситаларини катта ҳажмда сотиб олишади. Ўзларининг яришин фаолиятини Стокгольм атрофида ва марказий Швециядаги Стремсунд шаҳрида олиб боришган. Лекин ҳисбга олинганлар ўз айбини тан олишмаган.

Улардан камида бир нафари илгари бошқа бир ўзбекистонлик - ўтган йил апрел ойида Стокгольмда теракт уюштирганликда айбдор деб топилиб, умрбод  қамоқ жазосига маҳкум бўлган Раҳмат Оқилов билан алоқада бўлган.