Шавкат Мирзиёев 2019 йил номини эълон қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2018 йилги Мурожаатномаси бошланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириб келаётган янги — 2019 йилни Ўзбекистонда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Янги йил кайфияти: Тошкент байрамга тайёр

Ўзбекистон президентининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.

“Ҳеч қайси давлат инвестицияни ривожлантирмасдан, ҳеч қандай натижага эришмайди. Энг мураккаб йўл, бу инвестиция жозибардорлигини сармоядорларга етказиш бўйича катта ишларни қилишимиз керак. Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз.

Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз. Жуда катта марра оляпмиз. Қарор, қонун, фармон, керак бўлса кадрлар дунёқарашини ўзгартиришимиз керак. Жойлардаги тўсиқларни олиб ташласак, инвестиция муҳити таъминланади”, -  деди президент.

Йиғилишда парламент раҳбарияти ва аъзолари, Ўзбекистон ҳукумати, вилоятлар ҳокимлари, аккредитациядан ўтган дипломатик корпуслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.