Қариндошининг паспорти билан Қирғизистонга ўтмоқчи бўлган киши қўлга олинди

Ўзбекистон фуқароси қариндошига тегишли бўлган паспорт билан Қирғизистонга ўтмоқчи бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Бугун, 28 декабрь куни бошқа шахсга тегишли бўлган паспорт билан чегарадан ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Ушбу ҳолат "Чечме-авто” назоратдан ўтиш жойида содир бўлди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон республика чегара хизматига асосан хабар қилди.

Паспорт назоратидан ўтиш вақтида 57 ёшли киши 25 ёшли фуқаронинг паспортини тақдим этди.

Чегарачилар сўроқ қилганида Ўзбекистон фуқароси ўз қариндошининг паспортидан фойдаланмоқчи бўлганини тан олди.

Тўхтатилган фуқаро милицияга топширилди.