Мексикадан тимсоҳ, чаён ва заҳарли илонни совға сифатида олиб келаётган россиялик ушланди

Экспертиза ўтказилгандан кейин маъмурий ёки жиноий иш қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ҳайвонлар махсуслаштирилган марказга вақтинча ушлаб туриш учун топширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Москванинг “Внуково” аэропорти божхона хизмати ходимлари Мексиканинг Канкун шаҳридан учиб келган шахснинг юки ичидан тирик тимсоҳлар ва заҳарли илонни топишди, деб ёзади РИА Новости Россия Федерал божхона қўмитасининг хабарига таяниб.

“Россия фуқароси Россия ҳудудига 30 та кичик тимсоҳлар, 2 та ўргимчак, 4 та чаён ҳамда заҳарли илонни ноқонуний олиб киришга уринди”, - дейилган хабарда.

Шок видео – америкалик тимсоҳлар тўла ҳовузга қулади

Қўлга олинган шахс бу ҳайвонларни қариндошларига совға сифатида олиб бораётганини маълум қилган.

Дунёдаги энг кекса она: ҳиндистонлик аёл 65 ёшида фарзандли бўлди ˃˃˃

Экспертиза ўтказилгандан кейин маъмурий ёки жиноий иш қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.  Ҳайвонлар махсуслаштирилган марказга вақтинча ушлаб туриш учун топширилди.