Ўзбекистон ва Эрон Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон элчиси билан учрашувда 2019-йилдаги қўшма тадбирлар жадвали бўйича таклифларни кўриб чиқди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашди, деб хабар берди ТИВ матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, суҳбатда Ўзбекистон – Эрон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилган.

2018-йилда икки томонлама муносабатлардаги ижобий ўсиш мамнуният билан қайд этилган ва 2019-йилдаги қўшма тадбирлар жадвали бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Учрашувда Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш доирасида ҳамкорлик масаласига ҳам эътибор қаратилган. Ушбу мамлакатда инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда, жумладан минтақавий аҳамиятга эга темир йўл магистралини қуришда ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинган.