Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ёнғин содир бўлди

Ёнғин электр иситиш печи устига илиб қўйилган кийим-кечаклар туфайли келиб чиққанлиги аниқланган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонаси ёнғин содир бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, ёнғин Қарши шаҳри Ислом Каримов кўчасида жойлашган 1-сонли Асаб-руҳий касалликлар шифохонасида содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида олов шифокорлар томонидан ўчирилган. Оқибатда касалхона 2-қаватининг 2 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган ва шу шифохона тарбияланувчиси Р.С. куйиш жароҳатини олган.

Суриштирув ишлари натижасида ёнғин электр иситиш печи устига кийим-кечакларни қуритиш учун илиб қўйилганидан келиб чиққанлиги аниқланган.