Туркия ўзида ишлаб чиқарилган биринчи авиабомбани синовдан ўтказди

Туркияда МК-84 русумли ўзида ишлаб чиқарилган биринчи авиабомбани муваффақиятли синовдан ўтказди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Туркияда МК-84 ўз ишлаб чиқарилган биринчи авиабомбани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости Туркия саноат ва технология вазирлигига асосан хабар қилди.

“HABRAS базасида МК-84 ўз ишлаб чиқарилган биринчи авиабомбани муваффақиятли синовдан ўтказилди. Синовни Туркия саноат ва технология вазирлиги раҳбари Мустафа Варанк кузатиб борди. Авиабомба вазни бир тонна бўлган авиабомба товуш тезлигидан 1,5 бараварга ошиб, қалинлиги бир метр бўлган бетон ва пўлат билан мустаҳкамланган нишонни ёриб ўтди”, - дейилган хабарда.

HABRAS синов базаси Конья провинциясининг Карапинар туманида октябрь ойи якунида Туркия президенти Тойиб Эрдоған иштирокида очилган.

Ушбу база Туркияда ишлаб чиқарилган ва хорижда сотиб олинган қуролларни синовдан ўтказишга мўлжалланган.