Тошкент шаҳрининг қатор туманларига ҳокимлар тайинланди

Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманида ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган раҳбарлар ҳоким лавозимига тасдиқланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. Тошкент шаҳрининг қатор туманларига ҳокимлар тайинланди, деб хабар қилди Тошкент ҳокимлиги матбуот-хизмати.

"Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди", - дейилади хабарда.

Шу кунга қадар Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Раҳмонов Бахтиёр Султонович, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Эргашев Шавкатбек Турдиевич, Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Пўлатов Шуҳрат Абдужабборовичлар ҳоким этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳоким лавозимига тасдиқланган эди.