Остоналик йигит -30 даражали совуқда ишга велосипедда қатнамоқда

Қишнинг аёзли кунларида ҳаракат қилганлиги туфайли у музлаб қолмайди.
Sputnik

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида яшовчи йигит -30 даражали совуқда ишга велосипедда қатнайди.

Баглан моҳир велосипедчи эмас, у учун велосипед тепкисини айлантириш шунчаки хобби.

“Мана уч йилдирки мен уйга, ишга ва майда ишларимни бажариш учун велосипедда бориб келаман. Тепкини айлантирганингда, совуқни умуман сезмайсан”, - дейди Баглан.

Бекатда автобусни узоқ кутишдан кўра ишга велосипедда бориб келишни афзал билади. Шунинг учун музлаб қолмайди.