Ўзбекистонда бензин нархи пасайиши шартлари ҳақида эксперт фикри

Ўзлари нефть қазиб олувчи давлатларнинг нархни паст даражада ушлаб туриш учун муайян имкониятлари бор, дейди эксперт.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистонда бензин нархи синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи "Uzbekistan GTL" заводи ишга тушгандан кейин пасаяди, дея хабар қилганди.

Муаммони бир-иккита янги заводлар ёрдамида ечиб бўлмаслиги ҳақида Иқтисод олий мактаби Жаҳон энергетик бозорларини ўрганиш маркази директори Вячеслав Кулагин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Нефть соҳаси модернизация қилиниши ва  бозор талабларига биноан яшаши керак, деб ҳисоблайди Вячеслав Кулагин. Бензин нархига жаҳон нархларининг ёқилғига нисбатан ўзгариб туриши барибир таъсир қилаверади.

"Ўзлари нефть қазиб олувчи давлатларнинг нархни паст даражада ушлаб туриш учун муайян имкониятлари бор. Лекин маълумки, бу аслида давлат бюджети, бирор бир даромаддан воз кечиш ҳисобига амалга оширилади. Бу эса Ўзбекистоннинг солиқ, тартибга солувчи сиёсатига боғлиқ бўлади", - деди эксперт.

Вячеслав Кулагиннинг тўлиқ фикрларини қуйида рус тилидаги подкастда тинглашингиз мумкин.

Ўзбекистонда бензин нархи пасайиши шартлари ҳақида эксперт фикри