Раҳмон Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни 2018 йилнинг тарихий воқеаси деб атади

Эмомали Раҳмон сўзларига кўра, Ўзбекистон билан виза режими бекор қилинганидан кейин икки мамлакатнинг 2,5 миллиондан ортиқ фуқаролари бир-бирларининг ҳудудига ташриф буюрди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон декабрь ойининг охирида мамлакат парламентига ўзининг анъанавий йиллик мурожаати билан чиқиш қилди ва Ўзбекистон билан муносабатларни яхшиланганини 2018 йилда мамлакат эришган энг катта ютуқлар сифатида қайд этди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар берди.

Эмомали Рахмон ташрифининг энг ёрқин лаҳзалари

Эмомали Раҳмон бу воқеани тарихий деб атади. Стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланганини эслатиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан виза режими бекор қилинганидан кейин икки мамлакатнинг 2,5 миллиондан ортиқ фуқаролари бир-бирларининг ҳудудига ташриф буюрди. Шу билан бирга Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда ривожланиб, савдо ҳажми ўсди.

Шунингдек, давлат раҳбари Тожикистоннинг сув ресурслардан фойдаланиш ташаббусини БМТ томонидан қўллаб-қувватланишини, Роғун ГЭСнинг биринчи агрегатини туширилишини юқори баҳолади.

Жорий йилнинг август ойида Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу Тожикистон раҳбарининг сўнгги 17 йил давомида Ўзбекистонга биринчи давлат ташрифи бўлди. Ташриф давомида томонлар 130 миллион долларлик битимлар тузишди ва Қўшма баёнот имзолашди. Шунингдек, президентлар давлат чегарасидаги муаммоли масалаларни ҳал қилишга келишиб олишди.