Ўттиз икки йил жинсий қулликда бўлган аргентиналик аёл қутқарилди

Аргентиналик аёл 1987 йилда, унинг ёши 13 бўлганда ўғирлаб кетилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Аргентиналик аёл 32 йил Боливияда жинсий қулликда бўлган, деб хабар қилди маҳаллий Clarin хабарлар портали.

Трассада ҳаракатланаётган вақтда машинада жинсий алоқа қилган ҳайдовчига чора кўрилади

Аргентиналик аёл 1987 йилда, унинг ёши 13 бўлганда ўғирлаб кетилган.

Нашр манбаларининг маълумотларига кўра, у синглиси билан Боливияга кетади: уларни 50 ёшли эркак ишлаш учун чақирган. Ўша вақтда бу эркак катта опаси билан яқин алоқада бўлган.

Уч ойдан сўнг синглиси йигит билан урушиб қолади ва Аргентинага қайтиб кетди. Бироқ у қариндошини ўзи билан олиб кета олмайди. Эркак уларни алдаб, Боливиядаги фоҳишалар уйида ишлашга мажбур қилганлигини айтади.

2014 йилда қидирув ишлари жадаллик билан бошланади. Ҳозирда аёлнинг ёши 45 да. У 9 ёшли ўғли билан Бермехо шаҳрида топилади.

Ҳозирги вақтда озод қилинган аёл ўз оиласи билан бирга.

Халқаро меҳнат ташкилоти эълон қилган тадқиқот маълумотларида қайд этилишича, 2016 йилда 40 миллионга яқин киши қулликда, 152 миллион болалар мажбурий меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистонда "жинсий қуллик"ка жўнатиш билан шуғулланган аёл қўлга олинди

Тадқиқотга кўра, 40 миллион киши қулликда сақланмоқда, 25 миллион киши мажбурий меҳнат қилмоқда, шунингдек 15 миллион кишини турмушга чиқишга мажбурланмоқда.

Умумий ҳисобдан 71 фоиз ёки таҳминан 29 миллион киши - кўпи аёллар ва қизлар озодликда эмас. Улар деярли барчаси тижорат жинсий қулликка жалб қилинган.

Ёши 5-17 бўлган 152 миллион болалар мажбурий меҳнат қилмоқда. Болалар меҳнати асосан қишлоқ хўжалик соҳасида фойдаланилмоқда. Болаларнинг энг кўпи Африка қитъасида ишламоқда.