Наманганда талаба ис газининг навбатдаги қурбони бўлди

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки хабарга кўра, ошхонадаги газ плитасидан сизиб чиққан табий газ сабаб бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Наманган Қурилиш институтининг юқори курс талабаси табий газдан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Кўринмас қотилдан сақланинг

Хабарда айтилишича, талаба вақтинча Наманган шаҳар 3-микрорайонда яшаган ва уйи ошхонасида газ плитасидан сизиб чиққан табий газдан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган. 

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида бир ёшли қизалоқ кўмир исидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар бергандик.