Хайрия кўмаги: Қаршида таъмирланган интернат уй фойдаланишга топширилди

Капитал харажатларнинг умумий суммаси 22 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ташкил этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Қарши шаҳридаги ногирон болаларга мўлжалланган “Мурувват” интернат уйи капитал реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди.

Хайрия лойиҳаси “Газпромбанк” акциядорлик жамияти, “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамияти томонидан “Ривожланиш стратегияси” маркази ва бошқа ҳамкорлар кўмагида амалга оширилди.

Хайрия кўмаги: Қаршида таъмирланган интернат уй фойдаланишга топширилди

Реконструкция давомида бир неча корпуслар бузиб ташланди, янги ошхона ва бош корпусни ошхона блоки билан боғловчи янги бинолар қурилди.

Хайрия кўмаги: Қаршида таъмирланган интернат уй фойдаланишга топширилди

Болалар ва ходимлар қулайлиги учун касалхона лифти ўрнатилди, барча палаталарда ҳавони кондиционерлаш ва шамоллатиш тизимлари монтаж қилинди.

Хайрия кўмаги: Қаршида таъмирланган интернат уй фойдаланишга топширилди

Шунингдек, қуввати ва тежамкорлиги билан ажралиб турувчи қозонхона ўрнатилди. Зарур нормативларга  мос равишда ҳудудга канализация тармоғи тортилди, ўт ўчириш бўйича 100 тонна сув сиғимига эга янги тизим ўрнатилди.

“Мурувват” интернат уйи янги мебель билан жиҳозланди ва ён-атрофдаги ҳудуд тўлиқ ободонлаштирилди. Капитал харажатларнинг умумий суммаси 22 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ташкил этади.