Неъматов: Ҳиндистон салоҳияти афғон инқирози ечимида ёрдам бериши керак

Самарқандда келгуси йилда Марказий Осиё давлатлари плюс Афғонистон ва Ҳиндистон форматида учрашув ўтказилади. Тадбир давомида афғон муаммосини ҳал этишда музокаралар жараёнига жадалли бериш режалаштирилган
Sputnik

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Тошкентда ўтказилган брифинг давомида маълум қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

Дипломатнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон каби салмоқли ташқи сиёсий ўйинчи Қобулнинг нафақат Тошкент билан, балки бутун Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларига позитив туртки бериши мумкин.

"Ҳиндистон улкан инсоний, иқтисодий ва молиявий ресурсларга эга. Ҳиндистон билан афғон муаммоси бўйича ҳамкорлик катта самара беради, айниқса, инфратузилма лойиҳалари бўйича. Ўзбекистондан ҳинд океанига энг қисқа йўл Афғонистон орқали ўтади, шу боис, жанубда жойлашган қўшнимиз билан ҳамкорлик стратегик характерга эга", - деб қайд этди Неъматов.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатлари плюс Афғонистон ва Ҳиндистон форматидаги учрашув 2019 йилга режалаштирилган.

АҚШнинг Афғонистондан муайян контингентни чиқариш режасига изоҳ берар экан, вазир ўринбосари жойларда ҳали бунга буйруқ бўлмаганини ва ушбу масала устида иш давом этаётганини ҳамда бу борада қўшимча маълумотларга Тошкент эга эмаслигини қайд этди.

ТИВ вакилининг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон подкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Неъматов: Ҳиндистон салоҳияти афғон инқирози ечимида ёрдам бериши керак