Купер нима сабабдан Денисовни терма жамоа сафига чақирмаганини изоҳлади

Мураббий нафақат Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, балки ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларидаги футболчиларни ҳам кузатиб бораётгани ва таркибга футболчи жалб қилаётганда ёшига эмас жисмоний ҳолатига қарашини қўшимча қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер йиғин ва бўлажак Осиё Кубоги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

29 декабргача давом этадиган йиғинга 27 нафар футболчи иштирок этмоқда. Машғулотлар пайтида ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин, жароҳатлардан ҳеч ким кафолатланмаган. Шу сабабли биз йиғинга кўпроқ футболчи олиб келинган. Футболчиларнинг кўплиги рақобатни кучайтиради. Янги жалб қилинган футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишга интилиб, натижада терма жамоадаги асосий таркибга бўлган соғлом рақобат кучаяди. 

Машғулотлар пайтида ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин, жароҳатлардан ҳеч ким кафолатланмаган. Масалан, Иван Нагаев жароҳати сабабли йиғинни эрта тарк этди. Элдор Суюнов эса қўлидан олган жароҳати сабабли Туркияга кела олмади. 

“Барча позициялар бўйича бир неча нафар футболчиларни кўриб чиқмоқдамиз. Рақобатни кучайтириш мақсадида. Масалан, Фозил Мусаев яқинда жароҳатидан тикланиб сафга қайтганига қарамай, у ярим ҳимоя позициясида рақобатни анча кучайтира олади”, - деди бош мураббий.

Кўпчиликни йиғинда терма жамоа ҳужумчиси Россиянинг “Крылья Советов” клуби таркибида тўп сурувчи Виталий Денисновнинг йўқлиги ҳайратга солди.

“Виталий Денисовни йиғинлар давомида кўрдик. Ундан ташқари Россия чемпионатидаги ўйинларини кузатиб бордик. Ўзимизга хулоса чиқардик. Қарор қабул қилишда асосий омил сифатида унинг ҳозирги ҳолатини келтириш мумкин. Денисовнинг позициясида ўйнайдиган 2 нафар футболчимиз бор: Фаррух Сайфиев ва Олег Зотеев. Мухлислардан баъзилари Зотеевни олиш керак эди деса, баъзилари Фаррух ундан кучлироқ дейди. Ҳамманинг фикри ҳар хил. Лекин якуний қарорни мураббий қабул қилади. Менинг қарорим ҳам 100 фоиз тўғри бўлиб чиқади, деб айта олмайман. Агар хато бўлса, айб менда бўлади”, - деди Купер.

“Ўйлайманки, биз ҳозир тўғри йўлдамиз”: Эктор Купер Осиё кубогини қўлга киритмоқчи

Купернинг сўзларига кўра, бу Виталий Денисов энди Ўзбекистон терма жамоасига умуман чақирилмайди, дегани эмас. Уни кейинчалик Жаҳон чемпионати саралашларида жалб қилишмоқчи.

“Умуман олганда, ҳар бир футболчи баъзан терма жамоадан чақирув олишига, баъзан эса таркибдан четда қолишига ҳамиша тайёр туриши керак. Футболчилар миллий терма жамоа учун баъзи нарсаларни қурбон қила олиши керак. Шундагина у терма жамоа таркибида муваффақиятга эриша олади”, - деб маълум қилди Купер.

Мураббий нафақат Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, балки ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларидаги футболчиларни ҳам кузатиб бораётгани ва таркибга футболчи жалб қилаётганда ёшига эмас жисмоний ҳолатига қарашини қўшимча қилди.

“Ўтган 4 ойга яқин вақт давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўз ўйин услубини шакллантиришга ҳаракат қилдик. Биз Осиё Кубогида ана шу ўйин услубимизда тўп сурамиз. Тўғри, кучли рақибларга қарши ўйнайдиган бўлсак, тактикамизга баъзи ўзгаришларни киритишимиз мумкин.  Ҳар бир мураббийнинг ўз фалсафаси бор. Агар таркибдаги футболчилар мазкур фалсафани тўғри тушуна олса ва майдонда борини бериб ҳаракат қилса, албатта жамоа ўз олдига қўйган мақсадга эришади", - деди Купер.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эктор Купер қитъа биринчилигида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилганди. Қитъа биринчилиги 5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида бошланади. Ўзбекистон терма жамоаси 9, 13 ва 17 январь кунлари Уммон, Туркманистон ва Японияга қарши майдонга тушади.