Кобулдаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 43 нафарга етди

Душанба куни Кобулдаги жамоатчилик ишлари бўйича вазирлик биноси олдида учта портлаш содир бўлди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Афғонистон пойтахти Кобулдаги ҳукумат бинолари мажмуасига қилинган ҳужум оқибатида камида 43 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши эса жароҳат олди. РИА Новости хабарига асосан.

Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

Аввалроқ 28 нафар ҳалок бўлганлар ва 3 нафар жароҳатланганлар ҳақида хабар қилинган эди.

Душанба куни Кобулдаги жамоатчилик ишлари бўйича вазирлик биноси олдида учта портлаш содир бўлди.

Ҳужумчилар отишма билан бино ҳудудига киради ва одамларни гаровга олади.

Кейинроқ Tolo News телеканали ҳукумат кучлари бинони озод қилиб, уч нафар жангари йўқ қилганини маълум қилганди.

Эксперт: "АҚШ ИД устидан ғалаба қозонгани ҳақидаги баёнот" бу тарихни қайта ёзиш