“Ўзбеккўмир” АЖ Россия компанияси билан биргаликда ривожлантирилади

Ишончли бошқарув даврида “Ўзбеккўмир” АЖнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамияти сифатида сақлаб қолинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда янги кўмир конлари қурилиши бошланади

Қарорга мувофиқ:

- “ПрогрессГорТех” МЧЖнинг (Россия Федерацияси) Ўзбекистонда ташкил этиладиган шўъба хўжалик жамияти “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзбеккўмир” АЖ устав капиталидаги 45 фоиз миқдоридаги акциялари туркумининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилади;

- ишончли бошқарув даврида “Ўзбеккўмир” АЖнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамияти сифатида сақлаб қолинади.