Ўзбекистонда доллар ва евро курси кўтарилди

Ўтган ҳафтада доллар курси 12,95 сўмга кўтарилиб, 8 325,59 сўм ташкил қилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 25 декабрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 13,96 сўмга кўтарилиб, 8 339,55 сўм ташкил қилди.

Евро курси ҳам 65,83 сўмга ошиб, 9 479,57 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 3,79 сўмга камайди ва 120,91 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.