Туркманистон президенти уч тилда қўшиқ куйлади

Туркманистон президенти қўшиқни инглиз, немис ва туркман тилларида ижро этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги йил олдидан уюштирилган банкетда ўзи томонидан ёзилган қўшиқни ижро этди, деб хабар қилди Туркманистон давлат ахборот агентлиги.

Туркманистон Тожикистонга келаётган юк машиналарини ўтказмаяпти

Хабарда айтилишича, байрам тадбири “Мизан” марказида ўтказилди.

Тадбирда Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг раиси ўринбосарлари, Мажлис раҳбарлари, ҳарбий ва ҳуқуқ тартибот орган ходимлари, вазирлик, идоралари ва жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари, Турманистондаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари ҳамда маданият, санъат усталари иштирок этишди.   

Туркманистон президенти қўшиқни инглиз, немис ва туркман тилларида ижро этди, шунингдек, роялда мусиқасини чалди.

Янги қўшиқнинг номи “Arzuw”, қўшиқнинг сўзлари президент Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан ёзилган.