Шавкат Мирзиёев Мадаминжон ота оиласига ҳамдардлик билдирди

Йирик жамоат арбоби, “Нуроний” жамғармасининг таниқли вакили, Мадаминжон ота Ҳасанов шу йил 22 декабрь куни 94 ёшида вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Мадаминжон ота Ҳасанов хонадонига ташриф буюриб, унинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев Мадаминжон ота оиласига ҳамдардлик билдирди

Йирик жамоат арбоби, “Нуроний” жамғармасининг таниқли вакили, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мадаминжон ота Ҳасанов шу йил 22 декабрь куни 94 ёшида вафот этди. 

Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.