Индонезиядаги кучли цунами 163 кишининг ҳаётини олиб кетди

Шанба куни Индонезиянинг ғарбий соҳилларида кучли цунами қайд қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Индонезиядаги табиий офат оқибатида 163 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Франс Пресс хабар қилди.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиши бўйича миллий бошқарма вакили Сутопо Пурво Нугрохо маълумотларига кўра, 30 дан ортиқ киши бедарак йўқолган, 750 киши жабр кўргани маълум қилинди.

Цунами натижасида кўплаб уйлар ва бир нечта меҳмонхона вайрон бўлган.   

Шанба куни маҳаллий вақт билан соат 21:27да Индонезиянинг ғарбий соҳилларида кучли цунами қайд қилинди.