Шавкат Мирзиёев Осиёда йил одами деб эълон қилинди

Нашр хабарига кўра, ғолиблар номлари уюшма аъзолари ва ҳар бир минтақа вакили томонидан берилган баҳолар ва тавсиялардан сўнг махсус хаъйат аъзолари томонидан эълон қилинган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Осиё журналистлари уюшмаси томонидан 2018-йил одами деб эълон қилинди.

Мирзиёев: минтақалар, шаҳарлар, қишлоқлар ва одамларни ўзгартираётган президент

"Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиёда тинчликни қарор топтириш ва қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун "сиёсат" йўналиши номинациясида ғолиб бўлди", - деб хабар қилади Жанубий Кореянинг The Korea Times нашри.

Журналда қайд этилишича, Мирзиёев 2016 йил декабрда президент бўлганидан буён, иқтисодни очишга қаратилган сиёсий ислоҳотларни амалга оширди ҳамда сиёсий маҳбусларни озод этиб, инсон ҳуқуқлари соҳасини яхшилаш борасида ижобий ишларни амалга оширди.

Нашр хабарига кўра, ғолиблар номлари уюшма аъзолари ва ҳар бир минтақа вакили томонидан берилган баҳолар ва тавсиялардан сўнг махсус хаъйат аъзолари томонидан эълон қилинган.

Хабар қилинишича, тақдирлаш маросими Бош Ассамблеяда 2019 йилнинг баҳорида ўтказилади.

Ғолиблар қаторидан LG Group фахрий раиси Ку Бон Му, таниқли мисрлик кардиохирург Магди Хабиб Якоб ва футбол бўйича Вьетнам терма жамоаси мураббийи Пак Хан Солар бор.