Рада Порошенкодан Россияга уруш эълон қилишни сўрамоқда

Украина Радаси президент Петр Порошенкога мурожаат этиб, Россияга қарши уруш эълон қилишни сўраган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Украина президенти Петр Порошенкога Россияга қарши уруш эълон қилиш ва у билан барча дипломатик алоқаларни узиш илтимоси битилган мурожаат лойиҳаси кўриб чиқиш учун Украина парламентига киритилган.

Украина МДҲдан чиқадими? МДҲ амалдорлари изоҳи

Ҳужжат "Украина Олий радасининг Украина президентига Россия Федерациясига қарши уруш эълон қилиш, дипломатик алоқаларни ва транспорт қатновини тўхтатиш тўғрисидаги мурожаат қарори лойиҳаси" деб номланади.

Ҳужжат муаллифи - фракциядан ташқари депутат Виталий Куприн.

Сал олдин Украинада Россия билан 2019 йил 1 апрелдан дўстлик ва ҳамкорлик келишувини тўхтатиши ҳақида қонун қабул қилинган эди.

Москва ва Киев муносабатлари Донбассдаги вазият фонида ёмонлашди. Украина ҳукумати илгарироқ бир неча маротаба Россияни мамлакатнинг ички ишларига аралашаётганликда айблаган эди. 2015 йилнинг январ ойида Олий рада қабул қилган баёнотда Россия "агрессор-мамлакат", деб аталади.

Россия украина томоннинг айбловларини рад этмоқда ва номақбул деб атаб келмоқда. Москва кўп маротаба Украина ичидаги можаро тарафдори эмаслигини ва Киевнинг сиёсий ва иқтисодий инқирозни енгиб ўтиши тарафдори эканлигини маълум қилган. Бунга қарамай, Киев РФга қарши қатор санкцияларни киритди.

Олий Рада депутати Евгений Мураев муносабатларнинг ёмонлашувига қарамасдан Россия Украинанинг асосий стратегик савдо шериги бўлиб қолаётганини айтмоқда; "нима деб гапиришларидан қатъи назар" РФ билан товар айланмаси бир йил ичида 25%га ошган.