Нурафшон шаҳрида юқори сервисга эга мультибренд автосалон очилди

Автосалонда автосуғурта, автомобиль харид қилиш жараёнида давлат рақамларини расмийлаштириш каби хизматлар кўрсатилади. Қўшимча қулайлик сифатида автосалонда банк филиали очилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. 20 декабрь куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалонининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди GM Uzbekistan матбуот-хизмати.

"Chevrolet Tracker"нинг нархи ва савдо жойи маълум қилинди

Мазкур замонавий автосалоннинг вазифаси ЎзАвто компанияси таркибига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар, катта юк техникалари ҳамда эҳтиёт қисмларини сотиш, шунингдек уларга сервис, сотув ва даврий кафолатли техник хизмат кўрсатиш саналади.

Замонавий мультибренд автосалоннинг шоурумида доимий равишда "GM Uzbekistan", "SamAvto", "JV MAN Auto – Uzbekistan" ҳамда "UzAuto Trailer" каби миллий автосаноат корхоналарининг Chevrolet, MAN, Isuzu ва Kamaz брендлари доимий равишда тақдим этилади.

Бундан ташқари автосалонда автосуғурта, автомобиль харид қилиш жараёнида давлат рақамларини расмийлаштириш каби хизматлар кўрсатилади. Қўшимча қулайлик сифатида автосалонда банк филиали очилган.

Тадбирда 10 декабрь куни сотуви бошлаган янги модель, Tracker автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтди. Хабарга кўра, компания қисқа муддатларда 1000 дан ортиқ янги моделдаги автомобилларни сотган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур моделни йирик узелли йиғиш ишлари GM Uzbekistanнинг Тошкент шаҳридаги филиалида амалга оширилади.