Мирзиёев: мамлакатимиздагидек бой тарих, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ

Уч қаватли марказ қадимий мадрасалар услубида қурилади. Бинонинг симметрик марказига Усмон Қуръони қўйилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қуриладиган ҳудудга ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари марказни пардозлаш ва жиҳозлашни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Кўргазмалар залида Ўзбекистон тарихи даврлар бўйича, ҳар бир аср, ҳар бир алломага оид манбалар ва ашёлар асосида намойиш этилиши зарурлигини таъкидлади.

Президент қурилиш жараёни билан танишди. Кўргазмалар залида Ўзбекистон тарихи даврлар бўйича, ҳар бир аср, ҳар бир алломага оид манбалар ва ашёлар асосида намойиш этилиши зарурлигини таъкидлади.

Мирзиёев: мамлакатимиздагидек бой тарих, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ

“Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг мамлакатимиздагидек бой тарих, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам тарихимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур”, - деди Мирзиёев.

Президент жорий йил 15 июнь куни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қуриладиган ҳудудга ташриф буюриб, унинг пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Бугунги кунда бино конструкциялари қад кўтариб, қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. 

Мирзиёев: мамлакатимиздагидек бой тарих, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ

Уч қаватли марказ қадимий мадрасалар услубида қурилади. Бинонинг симметрик марказига Усмон Қуръони қўйилади.   Иккинчи қаватда кутубхона, анжуманлар ва кўргазма заллари бўлади. Учинчи қават ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ва бошқа хоналарни ўз ичига олади.