Энди Uzcard карталарни банкоматлар орқали нақд пул билан тўлдириш мумкин

Cash-in ва Cash-out функцияларидан ташқари, ушбу банкоматларда тўғридан-тўғри чет эл валютасини маҳаллий пул бирлигига конвертация қилиш имконияти яратилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Энди Uzcard эгалари ўз пластик карталарининг ҳисобини пул маблағи билан тўлдириш учун унга хизмат кўрсатаётган банкга бориш эҳтиёжи қолмади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

“NCR SelfServ 6632 русумидаги янги банкоматлар орқали Uzcard картангизни мустақил равишда пул маблағи билан тўлдириш имкони яратилгани, унинг қулайлигидан биридир”, - дейилган хабарда.

Cash-in ва Cash-out функцияларидан ташқари, ушбу банкоматларда тўғридан-тўғри чет эл валютасини маҳаллий пул бирлигига конвертация қилиш имконияти яратилган.

МБ ўзбекистонликларнинг солиқ бўйича қарзларини пластикдан ундиришга қарши чиқди

Хабарда айтилишича, валюталар курси эса, комиссия тўловларисиз ушбу банкоматга хизмат кўрсатаётган банк томонидан ўрнатилади.

Банкоматларга қуйидаги банклар томонидан хизмат кўрсатилмоқда:

- Agrobank;

- Xalq banki;

- Ravnaq-bank;

- KDB;

- Hi-Tech bank.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда валютани комиссиясиз конвертация қиладиган банкоматлар пайдо бўлган эди.