Юлдуз тўла осмон: Москванинг Янги йил арафасидаги бетакрор гўзаллиги

Янги йил – Россияда асосий байрамлардан биридир. Янги йил қадимдан нишонланиб келади. Айниқса, Москва шаҳрида бу байрам ўзгача шукуҳда нишонланади.
Sputnik

Россияда Янги йил анъанавий оила байрами ҳисобланади ва дастурхонни оливье салати билан тўлдириб кутиб олинади. Аммо сўнгги беш йилда Москвада меҳмонлар ва шаҳарликлар байрамларни кўчаларда кутиб олишни афзал кўришмоқда. Бу ажабланарли ҳол эмас, ахир шаҳар минглаб ёғдулар сочиб, чинакам афсонавий шаҳарга айланади.

Анъаналар асрлар оша

Янги йил – Россияда асосий байрамлардан биридир. Янги йил қадимдан бошлаб нишонланиб келади. Тўғриси, 1700 йилга қадар янги йилнинг келишини аввал март ойида нишонланарди, XVIII асрдан эса – 1 сентябрь куни нишонлана бошлади. Биринчи рус  императори, Пётр I, янги солномани жорий этди. Натижада 7208 йил “дунё яралгандан кундан” 1699 йилга айланди. Шунингдек, Пётр Янги йилни Европададек 1 январь куни нишонлаш, арчаларни ясатиш, Москванинг асосий кўчаларини безатиш ҳақида буйруқ беради. Шундай қилиб арча дарахти икки байрам – Рождество ва Янги йил рамзига айланади.

Шаҳарликларга байрам муносибати билан бир бирларини қутлаш, мушаклар отиш, қуролдан ўқ отиш амр этилади. Қизил майдонда эса катта мушакбозлик ташкил қилинади. Ўшандан бошлаб халқ сайли ва маскарадлар уюштириш одат тусига киради.

1917 йилда монархия ағдарилгандан сўнг Рождество ўтмиш тузуми рамзи сифатида бекор қилинади. У билан бирга Янги йил байрами ҳам бекор қилинади. Ўша даврда янги йил арчаси ва шаҳарни безатиш урфи йўқолиб кетади. 1935 йил Сталин даврида мамлакатга севимли байрамни безаклари ва арчаси билан қайтаришга қарор қилинади. 1947 йилда 1 январь дам олиш куни сифатида эълон қилинади, 1969-1970 йилдан бошлаб эса давлат раҳбари халқи янги йил кириб келиши билан тантанали равишда қутлаб бошлайди.

Юлдуз тўла осмон: Москванинг Янги йил арафасидаги бетакрор гўзаллиги

Иттифоқ йилларида Москва кўчаларда декабрь ойида ясатилган арчалар, Қорбобо, Қорқизларнинг улкан қадлари пайдо бўларди. Шунингдек, шаҳарда арча бозори ва янги йил ярмаркалари ташкил қилинарди.

СССР парчалангандан сўнг анъана сақланиб қолди. Шаҳар аввалгидек Рождество ва Янги йил байрамларида ёрқин ранглар билан безатилади. Аммо сўнгги бир неча йилда бу махсус сценария бўйича амалга оширилади.

Юлдуз тўла осмон: Москванинг Янги йил арафасидаги бетакрор гўзаллиги

2012 йилдан бошлаб Москвада халқаро стандартларга биноан шаҳарликлар ва туристлар учун қулай жамоат жойларини ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги йўловчи кўчалар қурилиб, уларда замонавий дўкон ва кафелар барпо қилинмоқда. Сўнги вақтларда чет эллик меҳмонлар Москва ўзгаргани ва қулайроқ бўлгани ҳақида фикр билдиришмоқда.

Шунингдек, мана етти йилдирки тегишли лойиҳага биноан пойтахтда бино, кўприк, ҳайкалларнинг чиройли архитектура нур сочиши ҳисобига ажойиб ёруғлик майдонлари юзага келмоқда.

Дизайн катта шаҳарда

2012 йилда Москва шаҳрида янги йўловчи кўчалар – Камергерский ва Столешников тор кўчалари, Кузнецкий Мост ва Рождественка пайдо бўлди. Шаҳарни безатиш ягона концепцияси сал кечроқ – 2013-2014 йил Янги йилларида пайдо бўлди.

Ўша пайт шаҳар департаменти маданияти буюртмасига биноан шаҳарнинг байрамона қиёфасини яратиш мақсадида машҳур рус дизейнери Артемий Лебедев студияси жалб қилинади. Мазкур студия янги йил логотипи, паттерн, виньетки, ҳошия ва пиктограммаларни ишлаб чиқаради. “Қишнинг энг яхши шаҳри” ибораси байрам безагининг шиори бўлган.

 

Юлдуз тўла осмон: Москванинг Янги йил арафасидаги бетакрор гўзаллиги

Янги йўловчи майдонлар ҳамда сайилгоҳ ва хиёбонлар ажойиб манзарали ва нурли фигуралар билан безатилганди. Москвада жами тахминан 12 мингта кам энергия сарфловчи нурли байрамона объектлар ўрнатилганди. Кўчаларда “Юлдузли осмон” ва нурли дарахтлар ёруғлик конструкциялари пайдо бўлди.

Ўша вақт “Москва мавсумлари” циклидан биринчи “Рождествога саёҳат” фестивали ўтказилган.

Ранг-баранг ёғдулар

Кейинги Янги йил 2014-2015 йилларда шаҳарни безатиш учун “Ранг-баранг ёғдулар” номли концепция ишлаб чиқилди. Йўловчи кўчаларда ўткинчиларнинг бошлари узра ўзгача ёруғлик нур сочиб турарди.

Юлдуз тўла осмон: Москванинг Янги йил арафасидаги бетакрор гўзаллиги

Шаҳарда минглаб янги йил арчалари жойлаштириб чиқилди. Улар орасида анъанавий ва замонавий элементлар билан ёрдамида безатилган ўзига хос дарахтлар бор эди.

Пойтахтдаги энг муҳим майдонлар – Смоленская, Зубовская, Павелецкая, Серпуховская, Таганская ва бошқалар – узунлиги бир хил бўлган арчалар билан ясатилганди, бироқ ҳар бири ўзига хос дизайнга эга эди. Қизиғи шундаки, ўша пайт москваликларнинг ўзи “Фаол фуқаро” шаҳар порталида безак концепциясини танлашган эди.

Юлдуз тўла осмон: Москванинг Янги йил арафасидаги бетакрор гўзаллиги

Москвада Янги йил ва Рождество учун анъанавий бўлган безатишлар 2015 йилда Россияда эълон қилинган “Рус адабиёти йили”га бағишланган тимсоллар билан тўлдирилган.

Почта маркаси

2015 ва 2016 йиллар орасида пойтахт янги йил энг асосий тимсоли почта маркаси бўлди. Гап шундаки, Янги йил ва Рождество – табриклар ва яхши тилаклар вақти, бу билан почта откриткаси ва маркаси боғлиқ.

Шунингдек, майдонларда, янги жамоат ҳудудларда ва йўловчилар ўтадиган кўчаларда катта декоратив конструкциялар пайдо бўлди, катта арча ўйинчоқлари, гуллар кўринишидаги чироқлар пайдо бўлди.

Бу элементларни барчаси почта маркаси  - “Янги йил кайфияти” мавзуси бирлаштирди.

Юлдуз тўла осмон: Москванинг Янги йил арафасидаги бетакрор гўзаллиги

Шу услубда мамлакатнинг асосий магазинлари безатилганди, шу жумладан, Қизил майдонида жойлашган ГУМ.

Италия билан дўстлик

2017 йилни қарши олишда Москва Италия услубида безатилганди. Ўша вақтда Италия безакларида безатилган, шунингдек, шаҳарлардаги чироқ конструкциялар ўрнатилган.  

Ҳукуматлар ўзларининг танловини Россия ва Италиянинг маданияти тарихий жиҳатдан ўхшашлиги билан тушунтиришди.

Пойтахтни байрамона ясатишда катта тўплар, аркалар ва чироқли фонтанлар муҳим рол ўйнади.

Юлдуз тўла осмон: Москванинг Янги йил арафасидаги бетакрор гўзаллиги

“Рождествога саёҳат” фестивали доирасида янги йил иллюминацияси жуда ёрқин ва эсда қоладиган бўлиб чиққанди. Ҳатто москваликлар ўзлари шаҳарнинг янги йил чиройига хурсандчилик билан қарши олиб, бу ҳашаматли декорациялар фонида суратга тушишди.

Бутун ҳаётимиз – театр

2017-2018  янги йил байрамига театр мавзуси танланди. Шунинг учун кўчаларда театр саҳналари, маскалардаги фигуралар пайдо бўлди. Шаҳар гўёки очиқ ҳаводаги ёрқин театрга айлайди.  

31 декабрдан 3 январга қадар “Рождествога сайёҳат” фестивали доирасида “Тверская”, “Моховая” ва “Охотный Ряд” кўчалари ёпилганди.

Юлдуз тўла осмон: Москванинг Янги йил арафасидаги бетакрор гўзаллиги

Фестивал доирасида турли чиқиш ва спектакллар намойиш қилишганди.

Меҳмонлар кўчаларда таомлари истеъмол қилишлари, инсталяция фонида қўшиқлар куйлаб, расмга тушиш имконига эга бўлишди.

Универсал захира

Ҳар йили янги йил заргарлик безаклари яратилмайди, уларнинг катта қисми бир неча бор ишлатилади.

“Шаҳар катта декоратив элементларнинг захираси таъминланган, булар шаҳарни кам харажатлар билан шаҳарни безатишни имконини беради”, - деб тушунтиришди Москва Бирлаштирилган энергетик компаниясида.  

Йирик объектларда кўп марта чироқ аркалари ўрнатилган. Уларни “Тверская” ва “Пушкин” майдонларида, шунингдек “Революция майдони”, “Камергерский переулок” ва “Газетный переулок” ва “Новопушкинский сквер”да кўриш мумкин.

Айниқса, пойтахт меҳмонларига “Большая Дмитровка” ва “Никольская” кўчаларида “Юлдузли осмон” конструкциялари жуда маъқул бўлди.

Юлдуз тўла осмон: Москванинг Янги йил арафасидаги бетакрор гўзаллиги

“Умуман олганда, катта  конструкциялар кўпи янгитдан ўрнатилиши мумкин ёки катта бўлмаган ўзгаришлар ҳисобига янги ноёб кўриниш олишлари мумкин”, -  деб қўшимча қилди.

Ярмаркалар ва энг йирик яхмалак

Москвада янги йил ва рождество байрамларида турли ярмаркалар ўтказилади.  Манеж ва Қизил майдонларда анъанавий тарзда ярмаркалар ташкил қилинади.

Бу ярмаркаларда савдо павильонлардан ташқари кўплаб қизиқарли каруселлар бор. Шунингдек, Қизил майдонда муз катоки ўрнатилади.    

Юлдуз тўла осмон: Москванинг Янги йил арафасидаги бетакрор гўзаллиги

Ободонлаштирилган йўловчи кўчаларда байрам савдо жойлари ўтказилади, масалан, Кузнецкий мост кўчасида сингари.

Юлдуз тўла осмон: Москванинг Янги йил арафасидаги бетакрор гўзаллиги

Шаҳар хиёбонларида, хусусан, ВДНХ ва “Соколники”, “Парк Горького” хиёбонларида нафақат Москвада, балки Европада энг катта бўлган яхмалаклар қуйилади.  

Шаҳардаги ўзгаришлар Москвага туристлар оқимини кўпайтирди.

Сайёҳлар сўзларига кўра, Россия пойтахти ўзгарди ва жуда қулай бўлди. Энди хорижий фуқаролар янги йил байрамларини нишонлаш учун Европа шаҳарлари билан бир қаторда Москвани танлашмоқда.