Тошкентда Lacetti автомобили туннелда ағдарилиб кетди

Ҳайдовчи касалхонага ётқизилган. Шифокорлар ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари аниқлашган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Тошкентда Lacetti автомобили туннелда ағдарилиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси Себзор кўчасидаги туннелда чоршанба куни юз берди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Ҳайдовчига нисбатан қўполлик қилган ЙПХ ходимига нисбатан чора кўрилади

“ЙТҲ Lacetti автомобили ҳайдовчиси 20 ёшли Одилбек А. бошқарувни эплай олмай қолгани туфайли содир бўлган. Оқибатда автомобиль кўча симёғоч устунига урилиб, ағдарилиб кетган”, - дейилган хабарда.

Ҳайдовчи касалхонага ётқизилган. Шифокорлар ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари аниқлашган.

Айни дамда ҳайдовчининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.