ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Қорбобо либосидаги икки эркак Одесса шаҳри(Украина)да арча тагидаги жойни бўлиша олмай, ким ҳақлигига мушт билан ойдинлик киритишга қарор қилишди.
Тасодифий йўловчи томонидан тасвирга олинган видеода омади чопган Қорбобо мижозлар билан суратга тушаётганини, бошқа Қорбобо эса ундан бу жойни бўшатиб қўйишини талаб қилаётганини кўриш мумкин.
Шундан сўнг Қор боболар ўртасида даҳанаки жанг бошланиб, ҳақиқий муштлашишга айланиб кетади.
Улардан бири эгнидаги либоси ечиб, кўкрагини муштлаб, рақибини жангга чорлайди. Йўловчилар эса улардан бас қилишларини ва атрофда ёш болалар борлиги айтиб, тинчлантиришга уринадилар. Видеода ҳайратда қолган ёш болалар йиғисини ҳам эшитиш мумкин.