Яна бир ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди

Жами 77 киши Россия фуқаролигига қабул қилинди, бир москвалик қиз эса фуқаролигидан маҳрум этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 32 нафар хорижликларни ва улар фарзандларини Россия фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Мазкур ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида нашр этилди.

Россия президентининг фуқароликни бериш бўйича ваколатлари кенгайтирилди

Россия фуқаролигига қабул қилинганлар орасида бир нафар ўзбекистонлик, тўрт нафар тожикистонлик, бир нафар италиялик, етти нафар озарбайжонлик, уч нафар афғонистонлик, бир нафар арманистонлик, уч нафар вьетнамлик ҳамда улардан бирининг икки нафар фарзанди, бир нафар ҳиндистонлик икки фарзанди билан, беш нафар Молдовия, бир нафар Украина, шунингдек бир нафар Франция фуқароси ҳам бор.

Бундан ташқари, Путин Москвада туғилган қизнинг Россия фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида 15 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган эди.