Тошкент шаҳар ИИББ бозорда ўз боласини ташлаб кетган онани топди

Аёл болалар овқатини харид қилиш давомида нотаниш кишидан боласига қараб туришни илтимос қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Яшнобод туманидаги бозорда чақалоқни ташлаб кетган она топилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

“Трамадол”га “ўтириб” қолганлар: Тошкентда жиноий гуруҳ қўлга олинди

Хабарда айтилишича, 18 декабрь куни тахминан соат 20.30 да 102 рақамига 28 ёшли Игорь Б. мурожаат қилди. Аёл болалар овқатини харид қилиш давомида нотаниш кишидан боласига қараб туришни илтимос қилган.

Орадан уч соат ўтгач ҳам аёл киши қайтиб келмаганидан сўнг, Игорь 102 рақамига қўнғироқ қилди.

Бироқ, тезкор-қидирув тадбирлари давомида маълум бўлишича, Игорьга болани унинг таниши Надежда И. қолдириб кетган. Чақалоқнинг онаси топилди.