ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин томонидан тақдим этилган соат Ўзбекистондаги хусусий эълонлар хизмати сайтларидан бирида сотувга қўйилди.
OLX эълонлар сайтида айтилишича, соат Россия президентининг дасхати билан Самарқандда турибди.
Владимир Путин “Полёт” заводида махсус буюртма бўйича ишлаб чиқарилган шунга ўхшаш соатни "Ватан олдидаги хизматлари учун ордени" билан бирга топширади.
Путин Алишер Усмонов ва унинг рафиқасини орден билан тақдирлади˃˃˃
Эълон муаллифи 16 тартиб рақамли мукофот соати учун 300 доллар сўраган.
Соат корпуси 585 пробали олтинда ишланган, қалпоқчаси ёқут билан безатилган. Циферблатда Россия олтин герби ва президент босма имзоси соф садафда суритилган. Орқа қопқоғида “Ватан олдидаги хизматлари учун” ва тартиб рақами ёзуви ўйилган.
Sputnik таҳририяти эълон берган шахс билан боғланди. Ундан шунчаки ушбу соатни сотувга қўйишини илтимос қилишганини айтди. Қандай қилиб қимматбаҳо соат Ўзбекистонда пайдо бўлди ва унинг эгани ким, деган саволлар жавобсиз қолди.