GM Uzbekistan автомобиллари учун 3 фоизлик аванс тўлови бекор қилинди

Юз фоиз тўловни амалга оширган харидор биринчилардан бўлиб автомобилни олади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Uzavtosavdo онлайн тизими орқали GM Uzbekistan автомобиллари учун 3% миқдоридаги мажбурий бўнак тўловини бекор қилади.

Хориж автомобилларидан божхона тўловларини ундириш тартиби юзасидан изоҳ берилди

“Харидорларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, шунингдек “GM Uzbekistan” автомобилларини “Uzavtosavdo” онлайн тизими орқали харид қилишда адолат ва шаффофлик яратиш мақсадида автомобилларни брон қилиш ва 3 фоиз миқдорида мажбурий олдиндан тўловни амалга ошириш шартлари бекор қилинаётганини маълум қиламиз”, - дейилган компания хабарида.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда автомобилларни етказиб бериш муддатини 45 кунгача қисқартиришга эришилди.

Аммо харидорларнинг фикрлари ўрганилганда автомобилларни брон қилиниши ва 3 фоиз миқдорда аванс тўлови амалга оширилиши автомобилларни ўз вақтида етказиб беришга тўсиқ бўлаётганлиги аниқланди.

Энди “GM Uzbekistan” автомобилларини “Uzavtosavdo” онлайн тизими орқали харид қилиш автомобилнинг 85 фоиз ёки 100 фоиз миқдоридаги тўловни амалга оширганда, навбат эса тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шаклланиши белгиланди. Шундай қилиб 100 фоиз тўловни биринчи амалга оширган харидор биринчилардан бўлиб автомобилни олади.