ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев ҳамроҳлигида Ўшдаги Алишер Навоий номидаги мактабга ташриф буюрди, деб хабар қилди Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати.
2018 йилда очилган мактаб қурилиши ва жиҳозланиши учун Ўзбекистон маблағ ажратган.
Ҳукумат раҳбарлари ўқув копрус, ошхона, тантаналар зали ва спорт майдончаларни кўздан кечиришди.
Шундан сўнг, улар миллий тарихий-архелогик музейининг “Сулаймон-Тоо” мажмуасига келишди.
Абдулла Арипов чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга ташриф буюрди.
Йиғилиш якунлари бўйича икки давлат бош вазирлари баённома ва савдо-иқтисодий ва инвестиция масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш “йўл харитаси”ни имзолашди.
“Йўл харита”да савдо, саноат кооперацияси, карантин, ветеринария соҳалари, банклараро ҳамкорлик қилиш, божхона тартиботлари соддалаштириш масалаларни ўз ичига олади.