Жорий йилдан давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши йўлга қўйилади - МБ

Қимматли қоғозларни тижорат банклари ва юридик шахслар харид қилиш имконига эга бўлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Декабрь ойи охиридан Ўзбекистонда давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши қайта тикланиши мумкин. Бу ҳақда сешанба куни бўлиб ўтган брифингда Марказий банк расмий вакили ахборот берди.

Ўзбекистон иқтисодий тақдири ўз қўлида – ХВФ

Таъкидланишича, давлат қимматли қоғозларини ўзбек валюта биржасига савдо майдонига жойлаш ва заём пулини қайтариш билан Марказий банк шуғулланади.

Марказий банкнинг инфляцияни таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш бошқармаси раҳбари Рустем Муҳаммадиевнинг айтишича, давлат ыимматли қоғозларини тижорат банклари ва юридик шахслар харид қилиш имконига эга бўлади.

Давлат қимматли қоғозлари сотувидан тушган маблағлар давлат бюджетига келиб тушади ва унинг дефицитини қоплаш, шунингдек, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилади.

"Фуқаролар учун бюджет" да 2019-2021 йилларда бюджет дефицитини 1,1%дан 0,1 %гача пасайтириш ва буни қоплаш учун 3 трлн сўмгача бўлган миқдорда давлат қимматли қоғозларини чиқариш режалаштирилаётгани айтилган.