Самарқандда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлиш учун турли минтақалардан 277 нафар энг моҳир чарм қўлқоп усталари курашишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Самарқанд шаҳрида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди, деб хабар қилди Миллий олимпия қўмита матбуот хизмати.

Хабарда келтирилишича, мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли боксчилари ҳам иштирок этишган.

Баҳодир Жалолов рақибини 1-раундда нокаутга учратди

8 вазн тоифасида ташкил этилган чемпионат якунларига қуйидаги спортчилар Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлишди:

-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов (Андижон)
-57 кг: Абдулҳай Шораҳматов (Тошкент)
-63 кг: Алёр Норалиев (Тошкент вилояти)
-69 кг: Бобоусмон Батуров (Жиззах)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов (Самарқанд)
-81 кг: Хуршид Абдуллаев (Самарқанд)
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов (Тошкент вилояти)
+91 кг: Улуғбек Мубинов (Бухоро).