Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси манзили ўзгарди

Консулхонанинг эски биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли янги манзилга кўчиб ўтгани маълум бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси бошқа манзилга кўчиб ўтгани ҳақида хабар қилди.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси (Россия) қуйидаги манзилда жойлашади: 690003, Владивосток шаҳри, Верхнепортовая кўчаси, 46-уй.

“Бинода таъмирлаш ишлари якунлангани ва Бош консулхона тўлиқ фаолият бошлагани тўғрисида қўшимча тарзда маълум қилинади” – дейилган хабарда.

Шунингдек, Россия Федерациясининг Узоқ Шарқ федерал округида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эътиборига бош консул Рустам Сабиржанович Исмаиловнинг мобил телефон рақамини маълум қилинди: + 7-902-059-76-67.