Джейсон Деруло Тошкентда катта шоу-концерт берди

Джейсон Деруло “Халқлар дўстлиги” саройида катта шоу - концерт берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. АҚШлик қўшиқчи Джейсон Деруло Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” саройида концерт берди. Podrobno.uz хабарига асосан.

Концертга 4 мингга яқин томошабин ташриф буюрди.

Концерт бошида диджей Jae Murphy саҳнага чиқди. Деруло ўзини томошабинлар гулдурос қарсаклар билан қарши олишди.  

У қўшиқларни жонли ижро этди.

Қўшиқчининг асл исми - Джейсон Джоэл Деруло, у 1989 йилда Майами шаҳрида туғилган. Унинг биринчи қўшиқлар тўплами 2007 йилда чиқди.

2016 йилда Little Mix гуруҳи билан дуэт клипи тасвирга олинди.

2018 йилда эса FIFA World Cup учун сингл қўшиғини тақдим этди.