ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Франциянинг TV5 Monde телерадиоканали орқали Хива тарихи ҳақида видеоролик намойиш қилинмоқда.
Бу кичик фильмни Bandua-communications Unipessoal Lda медиа компания ходимлари тасвирга олишди. Туризмни ривожлантириш қўмитасида таъкидланишича, бундай лавҳалар республикага саёҳлар оқимини кўпайишига кўмаклашади.
Шу йил 30 ноябрда президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш, Хива шаҳрининг тарихий қисмини режалаштиришга оид лойиҳалар билан танишганди.
"Биз чет эллик туристларни қадимий тарихимиз ва қадриятларимиз билан жалб қилишимиз мумкин. Лекин Хоразмнинг, Хиванинг тарихи тўлиқ ўрганилмаган, уни таништириш бўйича тизим ҳам йўқ. Шунинг учун Хоразм тарихини энг қадимги даврдан бошлаб йилма-йил ўрганиб, одамларга содда тилда тушунтиришни йўлга қўйиш керак. Муҳим даврлар ва воқеалар, ҳар бир хон ҳаёти бўйича шоу-румлар ташкил этиб, сайёҳларни қизиқтириш зарур. Хивага келган одам катта таассурот, билим олиб кетсин, бу ерда кўпроқ қолиб вақтини мазмунли ўтказсин", - деди Мирзиёев.