ТАШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Болаларни ҳимоя қилиш маркази вакили Фатима Аллоярованинг фикрича, ота-оналар пул ишлаб топиш билан банд бўлган вақтда, фарзандларини йўқотиб қўйишлари мумкин.
Ота-онаси ишлашга кетиб, қариндошларига қолдирилган бола хавф гуруҳига тушиб қолиши мумкин.
Фатима Аллоярова сўзларига кўра, бундай болалар камдан-кам яхши ўқийди ва улар ўз кечинмалари ва хафагарчиликларини бировга айтишга имкони бўлмайди.
“Бирор бир жавобгарлик чораси йўқлиги одамни қўрқувга солади. Ота-оналарни ҳеч нарса билан қўрқитиб бўлмайди. Улар ўз болаларини кийинтиришлари ва боқишлари зарур”, - деди эксперт.
Аллоярова сўзларига кўра, ота-онаси қариндошларига қолдириб кетган болалар аҳволига биринчи навбатда маҳалла раислари, домкомлар ва мактаб ўқитувчилари эътиборларини қаратишлари лозим.