Беш юздан ортиқ қорбоболар Тошкент кўчаларига чиқишди

Қорбоболар 31 декабргача қадар пойтахтнинг барча туманларида истиқомат қилувчиларни байрам билан табриклайдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Кеча, 16 декабрь куни Тошкент шаҳрининг “Халқлар дўстлиги” майдонига 505 та қорбобо жам бўлди.

Улар 31 декабргача Тошкентдаги 505 та маҳаллада одамларга байрам кайфиятини улашади.

Бу тадбир “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташкил этилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлимидан маълум қилишларича, қорбобо либослари маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ташкиллаштирилган.

Беш юздан ортиқ қорбоболар Тошкент кўчаларига чиқишди

Бу либосларда маҳалла фаолларидан бири ёки ходимлар кийиб, хонадонларга байрам кайфиятини улашадилар.

“Маҳаллада Янги йил” деб номланган лойиҳа давомида қорбоболар энг аввало ўз маҳаллаларида истиқомат қилаётган 100 ёшдан ошган кексалар, уруш қатнашчилари, имконияти чекланган фуқаролар ва 12 ёшгача бўлган болаларни йўқлайдилар.

Маҳалла марказлари, уйлар ёнидаги дам олиш масканларида қорбоболар иштирокида байрам тадбирлари ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.